Туркиянинг 10 вилоятида 90 кунлик фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Олам
−
09 Февраль 2023
6644Туркия парламенти – Буюк Миллат Мажлиси бугун, 9 февраль куни Президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг эпимаркази Қаҳрамонмарашда бўлган икки вайронали зилзиладан жабр кўрган ўнта вилоятда фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармони лойиҳасини маъқуллади.
Кўпчилик овоз билан қабул қилинган ҳужжатга кўра, табиий офат зонасида фавқулодда ҳолат режими 2023 йил 8 февраль кунидан бошлаб 90 кунлик муддатга жорий этилади.
Қарор Туркия Конституциясининг 119-моддасига асосланиб, Қаҳрамонмараш, Адана, Адияман, Диёрбакир, Ғозиантеп, Ҳатай, Килис, Малатья, Усмония ва Шонлиурфа вилоятларига тегишли.
Сўнгги маълумотларга кўра, Туркия жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари 16 546 нафарга етди. Жароҳатланганлар эса 66 132 нафарни ташкил этмоқда.
Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан етти кунлик миллий мотам эълон қилди. Туркия давлат байроқлари бутун мамлакат бўйлаб яримга туширилди.
Вайронкор зилзила қўшни давлатлар, жумладан, Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Греция Кипр ва Ироқда ҳам сезилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь