Туркиялик ошпаз Нусрет жазоланиши мумкин
Спорт
−
23 Декабрь 2022
11746Халқаро футбол федерацияси (FIFA) туркиялик машҳур ошпаз Нусрет Гўкченинг ЖЧ-2022 финал учрашувидан сўнг нега майдонга тушганига ҳали изоҳ бермади. Бу ҳақда "Daily Mail" нашри хабар берди.
Маълумки, турнирнинг финал учрашувида Аргентина терма жамоаси Францияни мағлуб этди (3:3, 4:2 пен). Нусрет Аргентина терма жамоаси билан чемпионликни нишонлади ва ғолиблар билан бир неча марта суратга тушди. Ҳаттоки, ошпазнинг Жаҳон чемпионати кубоги билан тушган суратлари ижтимоий тармоқда тарқалди.
FIFA қоидаларига кўра, кубокка фақат амалдаги ёки собиқ жаҳон чемпионлари ва давлат раҳбарлари қўл билан тегиниши мумкин.
FIFA маросим тугаганидан сўнг рухсатсиз майдонга тушган шахсларни аниқлаб, уларга чора кўрилишини маълум қилди.
Маълумот учун, Аргентина терма жамоаси Жаҳон чемпионати финалида олти марта майдонга тушиб, учинчи бор ғолиб бўлди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь