Туркиялик 25 ёшли футболчи вафот этди
Спорт
−
16:09 1273 1 дақиқа
Туркиянинг “Бандирмаспор” жамоаси ҳимоячиси Толга Календер 25 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Туркия футбол федерацияси (TFF) хабар берди.
Ўлимнинг расмий сабаби ҳозирча маълум қилинмаган. Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, футболчи соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли маълум вақт давомида шифохонада даволанган.
Маълумот учун, Календер фаолияти давомида Туркия чемпионатининг юқори дивизионида “Адана Демирспор” сафида ҳам тўп сурган. Шунингдек, у “Байрампаша” ва “Диярбакирспор” жамоаларида, “Истанбул Башакшехир” клубининг ёшлар таркибида ҳам ўйнаган.
Толга Календер профессионал фаолияти давомида жами 132 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Португалиянинг “Реал Массама” клуби ярим ҳимоячиси Кевин Кастро ўртоқлик учрашуви вақтида майдонда ҳушидан кетиб, вафот этганди.
Live
Барчаси