Туркияга фоҳишаликка кетаётган аёл тўхтатиб қолинди

3-саҳифа

image

1 нафар аёлни Туркияга фоҳишаликка юбораётганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Одам савдосига қарши курашиш бўлинмаси ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотга асосан тадбир ўтказилган.

Маълум бўлишича, Андижон шаҳри “Ҳунарманд” маҳалласида яшовчи аёл Фарғона тумани “Ўрта қишлоқ” маҳалласида яшовчи таниши билан ўзаро жиноий тил бириктирган. Улар Қўштепа туманида яшовчи аёлни мўмай даромад топишга қизиқтириб, ундан шаҳвоний мақсадларида фойдаланишни кўзлаб, Туркиянинг Анқара шаҳрига боришига кўндиради.

Жорий йилнинг 16 февраль куни эса Тошкент-Анқара йўналишидаги авиарейсга электрон авиабилет олиб беради. Шу куни ички ишлар органлари тезкор ходимлари томонидан жабрланувчи Анқарага учмоқчи бўлганда тўхтатиб қолинган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан юқоридаги шахсларга нисбатан жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида 3 нафар аёлни Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) фоҳишалик учун юбораётганлар ушланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

фоҳишалик одам савдоси Туркия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг