Туркиядан коронавирус юқтириб келган икки аёл соғайди

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 896 беморнинг яна икки нафари соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Бу сафар Фарғона вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан ҳам коронавирус инфекциясига чалинган 2 нафар бемор бутунлай соғайди. 

Тузалганлардан бири (аёл) Андижон вилоятидан, иккинчиси (аёл) эса Тошкент вилоятидан бўлиб, жорий йил 25 март куни Туркиядан Фарғонага чартер рейси билан келишган ва карантинга олинган. Уларда 27 март куни коронавирус инфекцияси тасдиқланган. Ушбу беморлар шифокорлар томонидан халқаро стандартлар асосида олиб борилган тўғри даволаш муолажалар туфайли айни пайтда дарддан тўлиқ фориғ бўлишди.

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар жами 70 нафарни ташкил этмоқда. Беморлардан 4 нафари вафот этди. Айни вақтда мавжуд беморлар 822 кишини ташкил этмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, бугун Қашқадарё вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан ҳам икки бемор соғайиб чиққан эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг