Коронавирусга чалинган чироқчилик 14 яшар боланинг 8 яшар укаси тузалди
Жамият
−
13 Апрель 2020
6882Қашқадарё вилоят юқумли касалликлар шифохонаси даволанаётган коронавирусга чалинган беморлардан 2 нафари бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Соғайганлардан бири 8 ёшли, иккинчиси эса 56 ёшли фуқаро бўлиб, ҳар иккиси ҳам Чироқчи туманидан. Бугунги кунда лаборатория текширувлари уларнинг дарддан бутунлай фориғ бўлганини кўрсатди.
Бунда, шубҳасиз, вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг фидойи тиббиёт ходимларининг алоҳида ҳиссаси бор. Уларнинг саъй-ҳаракатлари, халқаро стандарлар асосида даво чоралари кўрилгани беморларнинг тузалишига замин яратди.
Айни пайтда қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган 896 бемордан жами 68 нафар бемор тўлиқ соғайди. 4 киши вафот этди. Мавжуд беморлар 824 кишини ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 март куни Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшаган 14 яшар болакайда коронавирус аниқланган Кейинроқ 14 ёшли боланинг 17 ёшли опаси ва 8 ёшли укасида ҳам коронавирус аниқланганди. Вилоятда қайт этилган олтинчи бемор эса Чироқчининг бошқа қишлоғида яшайдиган, аввал Тошкентдаги фирмада ишлаган 56 ёшли фуқаро бўлган.
LiveБарчаси