Туркиядаги зилзила оқибатида қурбонлар сони 912 нафарга етди
Олам
−
06 Февраль 2023
5342Бугун, 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқида юз берган зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 912 нафарга етди, 5 385 нафар фуқаро тан жароҳати олди. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған маълум қилди, деб хабар берди “TRT Haber”.
“Давлатимиз зилзиладан кейин барча тегишли ташкилотлар билан тезкор чораларни кўрди. Барча ресурслар сафарбар қилинган”, дея таъкидлади Эрдўған.
Қайд этилишича, зарар кўрган вилоятлардаги ҳокимларга ёрдам учун яна 10 нафар ҳоким бириктирилган. Қидирув-қутқарув ишларини 9 минг нафар ходим олиб бормоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, 2 818 та бино вайрон бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бугун, 6 февраль куни кучли зилзиладан азият чеккан Туркияга инсонпарварлик ёрдами жўнатади.
LiveБарчаси