Туркиядаги зилзила кутилган эди – олим (видео)
Жамият
−
10 Февраль 2023
18181Жорий йилнинг 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқида иккита (маҳаллий вақт билан 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл) зилзила содир бўлди. Зилзила оқибатида 18 991 киши қурбон бўлди, 75 123 киши жароҳатланди ва бу рақамлар соат сайин ўсмоқда.
Ўзбек олими, Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ғ.Ў.Мавлонов номидаги Сейсмология институти директори ўринбосари, геология-минералогия фанлари доктори, профессор Воҳидхон Исмоиловнинг QALAMPIR.UZ’га маълум қилишича, Туркиядаги зилзила унинг содир бўлиш кунини прогноз қилиш билан боғлиқ эмас, ушбу зилзила узоқ вақт кутилган.
“Ўша ҳудудда Ғозиантеп, Қаҳрамонмараш ва унинг атрофидаги шаҳарлар остидан жуда катта ер ёриғи ўтган. Бу жуда катта ёриқ Ер қаърининг бўлингани бўлиб, “Шарқий Анадолу ер ёриғи” дейилади. Ушбу ер ёриғининг узунлиги 700 кмни ташкил қилади. Унинг бир учида 1988 йилда содир бўлган катта талофатли зилзила Спитак зилзиласи жойлашган бўлса, ёриқнинг бу учида бугунги зилзиланинг ўчоқлари ётибди”, дейди олим.
Унинг айтишича, Туркиядаги 1939 йилнинг 26 декабрида содир бўлган энг катта ҳисобланган Эрзинжон зилзиласининг ҳам ўчоқлари айнан ўша ёриқда жойлашган.
“Буни турк олимлари жуда яхши билишади ва мамлакатни ҳудудлаштиришда шу ҳудуд ёриғи атрофидаги 300 км масофада, баъзи жойларда 600 км масофада зилзила бўлиш хавфи чўққи тезланишида 04Ж, баллик тизимда эса 9 баллик тизимда баҳо берилган.
Агарда Ғозиантеп ва бошқа ҳудудларни қўшсак, 09Ж чўққида ёки 10 баллга тўғри келади. Демак, мазкур ҳудудларда 10 баллик зилзила содир бўлиши кутилган эди. Бу эҳтимол мана 84 йил деганда энди намоён бўлди. “Шарқий Анадолу ер ёриғи” ўчоқлари яна ишлади”, дея қайд этди Воҳидхон Исмоилов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Воҳидхон Исмоилов Ўзбекистоннинг сейсмик хавфи 50 йил ичида ошмаслигини айтган эди.
LiveБарчаси