Туркиядаги заводда портлаш юз берди

Олам

image

Туркиянинг Анқара вилоятида жойлашган машинасозлик ва кимё заводида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазири Али Ерликая маълум қилди.

Аниқланишича, портлаш оқибатида 4 киши яраланган бўлиб, улардан бирининг аҳволи оғир. 

“Бизнинг полициямиз, ўт ўчириш бўлими, фавқулодда вазиятлар ва ёрдам гуруҳлари ҳудудда ўз вазифаларини бажармоқда. Ярадорларимизнинг тезроқ тузалиб кетишини тилайман”, дейди Ерликая. 
Портлашлардан сўнг, ёнғин ўз вақтида ўчирилгани туфайли ташқи биноларга зарар етмаган. 

Анқара ҳокими Васип Шаҳин портлаш сабаби аниқ эмаслигини маълум қилган. Мамлакат Адлия вазири Йилмаз Тунч эса портлаш юзасидан тергов ишлари олиб борилаётганини айтди.

“Портлаш жойи тоғ этагида жойлашган, турар жойларга яқин эмас. Завод 1930 йилда ташкил этилган. Бу тарихий жой. Чегарадаги аҳоли пунктига кираверишда биноларимиз бор, лекин ишлаб чиқариш жойлари анча ичкарида. Ходимларимиз аллақачон ҳудуддан эвакуация қилинди, дейди Мамак шаҳар ҳокими Мурат Кўсе.

Маълумот ўрнида, машинасозлик ва кимё заводи Миллий Мудофаа вазирлиги қошида мудофаа саноати соҳасида фаолият юритиш мақсадида ташкил этилган. Заводда барча турдаги қурол-яроғ, ўқ-дори ва ракеталар ишлаб чиқарилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия портлаш завод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг