Туркиядаги ўзбекистонлик футболчилар сони кўпайди

Спорт

−

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ва “Насаф” клуби футболчиси Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини Туркиянинг “Ризеспор” жамоасида давом эттиради. Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълум қилинди. 

Қайд этилишича, бугун, 5 август куни ўзбекистонлик 24 ёшли футболчи Туркия Суперлигаси клуби билан 3+1 кўринишида шартнома имзолаган. Яъни, у 3 йиллик келишув муддатини яна 1 йилга узайтириш ҳуқуқига эга. 

“Ҳусниддин Алиқуловга хуш келибсан деймиз ва омад тилаймиз”, дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, Алиқулов Ўзбекистон Суперлигасининг 12 та ўйинида 5 та гол уриб, “Насаф” тўпурари бўлиб турганди. Туркиянинг “Ризеспор” клуби Ризе шаҳри жамоаси бўлиб, 2020/2023 йилги мавсумда мамлакат Суперлигасида иштирок этади. Клуб уй ўйинларини 15 минг томошабинга мўлжалланган “Ени Ризе Шеҳир” стадионида ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 4 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Аббосбек Файзуллаев Россиянинг ЦСКА клуби билан 2025/2026 йилги мавсум охирига қадар шартнома имзолаган эди. Шунингдек, москваликларда битимни яна бир йилга узайтириш ҳуқуқи мавжуд.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг