Туркиядаги портлаш қурбонлари сони ортди

Олам

image

Туркиянинг Бартин вилояти Амасра туманидаги кўмир конида содир бўлган авария қурбонлари сони 40 нафарга етди. Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу ҳодиса ҳақидаги сўнгги маълумотларни жамоатчиликка эълон қилди.

Конда авария вақтида бўлган 110 кишидан 58 нафари қутқариб олинган. Бир кончининг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Қидирув ишлари давом этмоқда, дейди Сойлу.

Амасра минтақасидаги шахталардан бирида кеча, 14 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 18:15 да портлаш содир бўлди.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирининг маълум қилишича, 11 киши жароҳатланган. Улардан олти нафари Истанбулга юборилган, беш нафари Бартинда даволаняпти.  Ярадорларга тез ёрдам кўрсатиш учун тез тиббий ёрдам авиацияси жалб қилинган.

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған фавқулодда вазият зонасига яқин орада ташриф буюришини эълон қилиб, шанба кунги барча тадбирларни бекор қилди.

Бартин вилоят прокуратураси шахтадаги портлаш юзасидан жиноий иш очди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия портлаш кон

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг