Туркиядаги нефтни қайта ишлаш заводида портлаш содир бўлди

Олам

image

Туркиянинг шимоли-ғарбида жойлашган Измит шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда CNN Turk хабар берди.

Портлаш Кожаэли вилояти марказида жойлашган Тупраш компаниясига қарашли корхонада юз берган. T24 маълумотига кўра, ҳалок бўлганлар йўқ.

Телеканал хабарида айтилишича, воқеа жойида тергов ишлари олиб борилмоқда, ҳудудга ўт ўчирувчилар ҳамда фавқулодда вазиятлар хизматлари жалб қилинган.

Қайд этилишича, ушбу нефтни қайта ишлаш заводида 2024 йилнинг ноябрь ойида ҳам икки марта портлаш содир бўлган. Биринчи ҳодиса оқибатида 12 киши енгил тан жароҳати олган эди.

Туркия йирик нефть захираларига эга эмас ва импортга катта даражада қарам. Мамлакатга нефть асосан Россия, Ироқ ва Қозоғистондан етказиб берилади. 2023 йилда Туркия Россия нефтининг энг йирик учта харидоридан бирига айланган, бу асосан Европа давлатларининг Россиядан нефть импортини қисқартиргани билан изоҳланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида йирик портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Ҳодиса савдо марказлари, дўконлар ва меҳмонхоналар жойлашган Шаҳри-Нав туманида юз берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия портлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг