Туркиядаги нефть қувурида кучли портлаш содир бўлди (видео)

Олам

image
0:00
0:00
download

Бугун, 19 январь куни тунда Туркия жануби-шарқидаги Кахраманмараш шаҳридаги нефть қувурида портлаш ва ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда “Daily Sabah” хабар қилди.

Қувурларга жавобгар Botas компаниясига кўра, портлаш Туркия ва Ироқни боғловчи Киркук-Жайҳун нефть қувурида юз берган.

Шу сабабли нефть қувури иши тўхтатилган. Портлашдан сўнг ёнғин содир бўлди ва у газ қувури ёнидаги Кахраманмараш — Газиантеп автомобиль йўлига ҳам ўтган.

Портлаш сабаби ҳозирча номаълум. Қурбонлар ҳақида маълумот тушмаган.

970 километрлик қувур Ироқнинг Киркукидан Туркиянинг Жайҳан порт шаҳрига нефть етказиб бериш учун ишлатилади.


Мақола муаллифи

Теглар

нефть

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг