Туркиядаги меҳмонхонада содир бўлган ёнғин туфайли икки амалдор ҳибсга олинди

Олам

image

Туркиянинг Болу вилояти ҳудудидаги Карталкая тоғ-чанғи курортида жойлашган меҳмонхонада содир бўлган ёнғин юзасидан олиб борилаётган тергов доирасида Болу шаҳри мерининг ўринбосари ва Ёнғин хавфсизлиги хизмати раҳбари ўринбосари қўлга олинди. Бу ҳақда Туркия Адлия вазири Йилмаз Тунч Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, тергов доирасида Болу шаҳар ҳокими ўринбосари, Болу Ўт ўчириш бошқармаси директор ўринбосари, меҳмонхона эгаси, компания бош директори ва меҳмонхона директори бўлган 11 киши қўлга олинган. Тунчнинг аниқлик киритишича, эксперт комиссиясида етти нафар мутахассис бор.

Маълумот учун, 21 январга ўтар кечаси Болу вилоятидаги Карталкая тоғ-чанғи курортидаги меҳмонхонада кучли ёнғин содир бўлганди. Бино тоғда жойлашгани ўт ўчирувчиларнинг ишини қийинлаштирган. Таъкидланишича, у ерда сигнал ишламаган, шунинг учун меҳмонлар ёнғин ҳақида охиригача билмаган, кейин эса ташқарига чиқа олмай қолган. Сўнгги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 79 кишига етган.


Мақола муаллифи

Теглар

Йилмаз Тунч Болу вилояти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг