Туркиядаги мактабда отишма: қурбонлар 9 нафарга етди
Олам
−
15 Апрель 3130 1 дақиқа
Бугун, 15 апрель куни Туркиянинг Қаҳрамонмараш шаҳридаги мактабда юз берган отишма оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Туркия Ички ишлар вазири Мустафо Чифтчига таяниб, “Yenicag Gazetesi” хабар берди.
Вазирлик раҳбарининг сўзларига кўра, ҳалок бўлганларнинг саккиз нафари ўқувчи ва бир нафари ўқитувчи. 13 нафар жабрланувчи шифохонада қолмоқда. Улардан олти нафари жонлантириш бўлимида, уч нафари эса оғир аҳволда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилояти, Оникишубат туманида жойлашган Ойша Челик номидаги ўрта мактабда отишма содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Бинонинг барча кириш ва чиқиш йўллари ёпилиб, ўқувчилар эвакуация қилинган. Воқеа жойига тез ёрдам машиналари ва полиция бўлинмалари юборилган.
Бу Туркиядаги таълим муассасида 24 соат ичида юз берган иккинчи шундай ҳолат. Кеча, 14 апрель куни мамлакатнинг Шонлиурфа вилояти Сиверек туманида жойлашган лицейда қуролли ҳужум содир бўлганди. Ҳодисада 16 киши яраланганди ва ҳужумчи ўз жонига қасд қилганди.
Live
БарчасиНетаняху вазирлар маҳкамасини йиғмоқда
15 Апрель