Туркиядаги дарёдан ўзбекистонлик йигитнинг жасади топилди

3-саҳифа

image

Туркиянинг Муғла провинциясида олиб борилган қидирув ишларидан сўнг бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди. Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ушбу ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бормоқда. Бу ҳақда “Cumhuriyet” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, 21 ёшли ўзбекистонлик йигит Муғла провинциясининг Сейдикемер туманидаги дарёга чўмилиш учун борган. Орадан анча вақт ўтгач, оила аъзолари йигитнинг уйга қайтмаганидан хавотирга туша бошлаган.

Йигитнинг отаси уни мустақил равишда қидиришга тушиб, дарё бўйига борган. У ерда ўғлининг қолдириб кетган кийим-кечаклари ва буюмларини топиб, зудлик билан 112 фавқулодда ёрдам хизматига мурожаат қилган.

Хабар келиб тушганидан сўнг, воқеа жойига жандармерия ходимлари, тиббиёт ходимлари, фавқулодда вазиятлар хизмати, денгиз полицияси ва қидирув-қутқарув гуруҳлари етиб борган. Шунингдек, сувости қидирув ишларини олиб бориш учун малакали ғаввослар жалб этилган.

Олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида Ўзбекистон фуқаросининг жасади дарё тубидан топилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан дастлабки кўздан кечириш жараёни ўтказилгач, марҳумнинг жасади суд-тиббий экспертизасидан ўтказиш учун моргга юборилган.

Ҳозирги вақтда ушбу фожианинг барча тафсилотларини аниқлаш мақсадида расмий тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида Туркияда уч кун ичида тўрт ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг