Туркияда зилзила ортидан қарийб 300 киши терговга тортилди
Олам
−
15 Февраль 2023
6558Туркия ҳукумати ижтимоий тармоқлардаги 293 аккаунт эгасига нисбатан нотўғри маълумот тарқатгани ва республикадаги вайронкор зилзилалардан сўнг аҳоли ўртасида ваҳима уйғотгани учун иш очди. Бу ҳақда бугун, 15 февраль куни Туркия Хавфсизлик бош бошқармаси маълум қилди.
“Ижтимоий тармоқлардаги 613 та аккаунт эгаси аниқланди, уларда зилзилалар ҳақидаги провокацион ҳисобланган ва қўрқув ва ваҳима уйғотиш мақсадида қилинган постлар мавжуд. Шундан 293 нафари жиноий жавобгарликка тортилган. Бош прокуратура буйруғи билан 78 нафар гумондор ушлани, улардан 20 нафари ҳибсланди”, дейилади бош бошқарма хабарида.
Бундан ташқари, расмийлар зилзила қурбонларига ёрдам бермоқчи бўлган фуқароларнинг пулларини фирибгарлик йўли билан ўғирлаган 46 та фишинг сайтларини блоклаш ташаббуси билан чиқди. Жабрланганларга ёрдам бериш ниқоби остида активларни ўтказиш таклиф қилинган крипто-ҳамёнлар ва давлат идоралари сифатида намоён бўлган 15 та ижтимоий медиа аккаунти ёпиб қўйилган.
6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалар тўққиз соатлик интервал билан содир бўлди. Ер силкинишлари ортидан юзлаб ерости силкинишлари қўшни давлатларда ҳам сезилган, улардан Сурия энг кўп зарар кўрган. Туркияда 35 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган, 105 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь