Туркияда зилзила қурбонлари 41 мингдан ошди
Олам
−
20 Февраль 2023
5245Туркия жанубидаги вайронкор зилзилалар қурбонлари сони 41 020 нафарга етди. Бу ҳақда Туркиянинг Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармаси (AFAD) хабар берди.
Зилзилалардан кейин 6210 дан ортиқ ер силкинишлари содир бўлди, дея таъкидлади департамент.
AFAD маълумотларига кўра, ҳозирда Туркия ва хориждан келган қидирув-қутқарув гуруҳларининг 19 436 нафар аъзоси жойларда ишламоқда.
Табиий офат ҳудудига Туркия вазирликлари ва тегишли муассасалар билан бирга хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан жами 216 минг 166 та чодир ўрнатилган.
Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркияда 7 баллдан ортиқ (маҳаллий вақт билан соат 04:17 да – 7,7 балл ва соат 13:24 да – 7,6 балл) бўлган иккита зилзила содир бўлди.
Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан етти кунлик миллий мотам эълон қилди. Туркия давлат байроқлари бутун мамлакат бўйлаб яримга ҳилпиратилди.
Вайронкор зилзила қўшни мамлакатларда, жумладан Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Кипр Республикаси ва Ироқда ҳам сезилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь