Туркияда зилзила қурбонлари 1,5 мингга етди
Олам
−
06 Февраль 2023
6394Бугун, 6 февраль куни Туркия жануби-шарқида юз берган кучли зилзила қурбонлари сони 1498 кишига етди. Бу ҳақда Туркия телевидениеси Фавқулодда вазиятлар вазири Юнус Сезер маълум қилди.
“Ҳалок бўлганлар 1 минг 498 киши. 8 минг 533 нафар фуқаромиз тан жароҳати олди”, дейди у.
Сезер аввалроқ 1121 киши ҳалок бўлгани ва 2824 бино вайрон бўлганини хабар қилган эди. Шунингдек, у 7,7 магнитудали биринчи зилзила қайд этилган кечадан бери минтақада яна 105 та ер силкиниши содир бўлганини қўшимча қилди.
Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 912 киши ўлганини эълон қилган, аммо бу кўрсаткич яна қанчага ошиши ҳали аниқ эмаслигини таъкидлаган.
LiveБарчаси