Қозоғистон ва Қирғизистон чегараларни очиш масаласида келишиб олди
Жамият
−
11 Июнь 2020
7972Қозоғистон ва Қирғизистон чегарадаги барча назорат ўтказиш пунктларини очишга келишиб олди. Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин ва Қирғизистон Бош вазири Муҳаммедкали Абилғозиевнинг телефон орқали мулоқот вақтида шундай келишувга эришилди.
“Қозоғистон томоннинг таклифи билан қирғиз-қозоқ давлат чегарасидаги барча ўтказиш пунктларини очишга ва юк машиналарининг тўсиқсиз ҳаракатланишига келишиб олинди”, дейилади Қирғизистон ҳукумат портали хабарида.
Томонлар коронавирус тарқалишига қарши курашда ҳамкорлик қилиш ва аҳолини COVID-19 касаллигидан ҳимоя қилиш масаласини ҳам муҳокама қилган.
Маълумот учун, Қозоғистон коронавирусга қарши кураш сабаб Қирғизистон билан чегарадаги еттита ўтказиш пунктидан бештасини бир томонлама ёпганди. Натижада қирғизистонлик юк ташувчилар чегарада 3-4 кунлаб қолиб кетиши ҳолатлари кузатилди. Аммо қозоғистонлик юк ташувчилар Қирғизистонга тўсиқларсиз ўтказилаверди.
LiveБарчаси