Туркияда йирик ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)
Олам
−
16 Июль 2023
4655Туркиянинг Муғла вилоятидаги Миляс-Бодрум аэропорти яқинидаги Акёл ва Кемиклер қишлоқлари орасидаги ўрмонда йирик ёнғин юз берди. Бу ҳақда мамлакат Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлигининг расмий сайтида хабар берилди.
Ёнғинни Муғла вилояти ўрмон хўжалиги ҳудудий бошқармаси таркибига кирувчи тўққиз вертолёт ва шунча самолёт ўчиришда иштирок этган.
Ерда эса 300 дан ортиқ киши ва 60 дан ортиқ техника ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилган.
Қайд этилишича, ярим соат ичида ёнғин оқибатида 37 гектарга яқин ўрмон майдони ёниб кетган.
Муғла губернатори Ўрхон Тавлининг айтишича, бир неча туман аҳолиси эвакуация қилинган.
Маълумот учун, Бодрум Туркиянинг Эгей денгизининг жанубий қирғоғида, Муғла вилоятида жойлашган шаҳар. Шаҳар мамлакатнинг ўта жануби-ғарбий қисмида жойлашган. Бодрум курорт сифатида бутун дунёдан келган сайёҳлар орасида машҳур.
LiveБарчаси