Туркияда январь ойида йиллик инфляция 64,86 фоизни ташкил этди
Олам
−
05 Февраль
3366Туркияда январь ойида йиллик инфляция бир ой олдинги 64,77 фоизга нисбатан 64,86 фоизни, иқтисодий ўсиш эса 6,7 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда мамлакат Миллий статистика институти маълум қилди.
Ўз навбатида, бир гуруҳ мустақил иқтисодчилар январь ойида Туркияда йиллик инфляция 129,11 фоизни ташкил этганини эълон қилди. Декабрь ойида эса инфляция 127,2 фоиз деб баҳоланган.
Туркия Молия вазири Меҳмет Шимшек, январь ойи инфляция маълумотларини шарҳлар экан, улар кутилганидан бироз юқори бўлганини, аммо вақтинчалик эканини таъкидлаган.
“Февраль ойидан бошлаб биз ойлик инфляция сезиларли даражада пасайиб, прогнозимизга мос йўлдан боришини кутмоқдамиз. Йилнинг иккинчи ярмида йиллик инфляция сезиларли даражада пасайишини кўрамиз. Нархлар барқарорлигини таъминлаш бизнинг устувор вазифамиздир”, деб ёзади вазир Х (собиқ Twitter) тармоғида.
2023 йил сентябрь ойида Туркия ҳукумати ўрта муддатли иқтисодий дастурни тақдим этди. Унда келтирилган прогнозларга кўра, уч йил ичида мамлакатда инфляция 65 фоиздан 8,5 фоизгача пасаяди.
2024 йилда инфляция мақсади 33 фоиз ва 2025 йил учун 15,2 фоиз этиб белгиланган.
2026 йилда дастурда кўрсатилганидек, у 8,5 фоизга тушиши керак. 2026 йил охиригача иқтисодий ўсиш 5 фоизга етиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь