Туркияда яна Исроил “қулоқлари кесилди”
Олам
−
02 Январь
18094Туркиянинг саккиз вилоятида ўтказилган хавфсизлик амалиёти чоғида Исроил разведка хизматларида ишлашда гумонланган 33 киши қўлга олинди. Бу ҳақда “TRT Haber” телеканали маълум қилди.
Туркия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Али Ерликаянинг аниқлик киритишича, бош қароргоҳи Истанбулда бўлган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари операция доирасида 57 та манзилни текширган.
Ҳибсга олинганларнинг асосий қисми баъзи чет элликларни кузатиб, уларни ўғирлашга тайёргарлик кўришган. Улардан 143 минг евро ва 23 минг доллардан ортиқ пул, тўппонча, ўқ-дорилар ва ноқонуний фаолиятини тасдиқловчи баъзи компьютер файллари топилган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 25 ноябрь куни Туркияда “Темир гумбаз”ни бузган фаластинлик хакерни ўғирламоқчи бўлган Исроил жосуслари ушланган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь