Туркияда Ўзбекистон фуқароси ўлдирилди. Гумонланувчи ҳам ўзбекистонлик
3-саҳифа
−
16 Декабрь 2020
12559Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 12 декабрь куни Истанбулнинг Чаталжа туманида юзага келган ўзаро жанжал оқибатида Ўзбекистон фуқароси, 1986 йилда туғилган Х.Х. жароҳат олиб, вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Ушбу жиноятни содир қилишда гумонланиб, 1993 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Д.Х. қўлга олинган ва ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.
Маълум қилинишича, Бош консулхона ушбу ҳолатни назоратга олган, марҳумнинг қариндошларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан алоқада бўлиб турибди. Марҳумнинг жасадини бугун, 16 декабрь куни Ватанга юбориш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Истанбул шаҳрида тиланчилик қилган йигитга ишлаш кераклигини айтган 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси Бурҳонжон Очилов пичоқлаб ўлдирилганди.
LiveБарчаси