Туркияда тиланчига насиҳат қилган ўзбекистонлик пичоқлаб ўлдирилди (видео)
Олам
−
14 Декабрь 2020
53228Туркиянинг Истанбул шаҳрида тиланчилик қилган йигитга ишлаш кераклигини айтган 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси Бурҳонжон Очилов пичоқлаб ўлдирилди. Бу ҳақда “Hurriyet” нашри хабар берди.
Ҳодиса Молтепа тумани "Файзуллоҳ" маҳалласида юз берган. Тиланчилик билан кун кечирадиган 27 ёшли Бадир Г. алкоголли ичимлик олиш учун Очиловдан пул сўраган. Ўзбекистонлик мигрант эса унга шундай жавоб берган:
“Мен мамлакатимдан келиб, муҳожирликда ишлаяпман. Сен келиб пул сўраяпсан, уялмайсанми? Бор ишла”.
Бунинг ортидан чиққан можаро жанжалга айланган. Бедир Очиловнинг кўксига пичоқ билан зарба берган.
Шифохонага ётқизилган Очилов барча чоралар кўрилганига қарамай, вафот этган. Полиция Бедир Г.ни тезда қўлга олган.
LiveБарчаси