Туркияда ўлдирилган россиялик дипломат иши қачон кўриб чиқилиши айтилди

Олам

image

Россиянинг Туркиядаги собиқ элчиси Андрей Карловни ўлдирилиши сабаб очилган жиноят иши бўйича суд жараёни жорий йилнинг 19 февралида бошланади. Бу ҳақда Анқаранинг ўта оғир жиноятлар бўйича иккинчи суди кеча, 29 январь куни қарор чиқарган, деб хабар бермоқда ТАСС. 

Биринчи суд эшитуви 2019 йилнинг 8 январида Туркия пойтахтида бўлиб ўтган. 

Анқара прокуратураси 2018 йилнинг ноябрь ойида судга айблов хулосасини юборган. Ушбу ишда 28 нафар айбланувчи мавжуд бўлиб, улар орасида "Фатҳуллоҳчи террористик гуруҳ" (ФЕТО) раҳбари Фатҳуллоҳ Гюлен ҳам бўлган. 

Тергов маълумотларига кўра, собиқ давлат хизматчиси Шоҳин Согют, гўёки тўғридан-тўғри ижрочига рус дипломатини ўлдиришни буюрган.

Прокуратура томонидан қўйилаётган айбловлар орасида конституциявий тузумни бузиш, қуролли террористик гуруҳга аъзолик ва террорчилик мақсадида қасддан одам ўлдириш бор. 

“Прокуратура ушбу ҳодисани "Туркия ва Россия ўртасидаги муносабатларни бузишга қаратилган провокацион ҳаракат”, деб таърифлаган. 

Маълумот ўрнида, Карлов 2016 йил 19 декабрда Анқарадаги фотосуратлар кўргазмасининг очилишидаги нутқи пайтида ўлдирилган, унга ҳужум қилган полиция ходими Мевлут Мерт Алтинташ йўқ қилинган. 

Россия Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳодисани теракт деб хулоса қилган, Россия Федерацияси Тергов қўмитаси "Халқаро терроризм акти" моддаси билан жиноий иш қўзғаган. 

Дипломат Карлов вафотидан кейин Россия Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Туркия

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг