Лавровнинг Ўзбекистонга келиши бошқа кунга қолдирилди
Олам
−
09 Январь 2020
4956Аввалроқ, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров жорий йилнинг 12-13 январь кунлари Ўзбекистонга ташрифи кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Бироқ, ташриф кунлари ўзгарган.
Бугун, 9 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Икки томонлама ва халқаро кун тартибининг жорий масалалари бўйича фикр алмашилди.
Халқаро тадбирларнинг жадвалидаги айрим ўзгаришлар сабабли Россия ТИВ раҳбарининг Тошкент шаҳрига расмий ташрифи санасини 12-13-январдан 15-16-январга кўчириш тўғрисида келишувга эришилди.
Ташқи ишлар вазирлигидан қайд этилишича, Сергей Лавровнинг Ўзбекистонга ташрифининг аввал келишилган дастуридаги асосий бандлар ўзгаришсиз қолади.
Ташриф доирасида Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2020-2021 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолаш режалаштирилган.
Шунингдек, Лавров Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида ҳам бўлади.
LiveБарчаси