Туркияда турли даврларга оид 5 та ҳайкал топилди

Бу қизиқ

image

Туркиянинг Анталья шаҳри Аксу тумани ҳудудидаги Перге қадимий шаҳар харобаларида олиб борилган қазишмаларда турли даврларга оид бешта ҳайкал топилди. Бу ҳақда “Archaeologs” хабар берди.

Ушбу археологик қазишмалар Туркия Маданият ва туризм вазирлигининг “Келажак учун мерос лойиҳаси” доирасида ташкил қилинган.

Литвада Иккинчи жаҳон урушидан бери яшириниб ётган хазиналар топилди north_east

Литвада Иккинчи жаҳон урушидан бери яшириниб ётган хазиналар топилди

Вазирликка алоқадор музей мудирлигидан берилган баёнотга кўра, дельфин устида ўтирган Эрос фигураси билан уйғунлашган икки метр баландликдаги Афродита ҳайкали милоддан аввалги II асрга тегишли. Ҳайкал Рим императорлик даврига оид нусха эканлигига ишонилади.

Афродита ҳайкали ёнида очилган яна бир ҳайкалнинг баландлиги 187 сантиметр бўлиб, унда кийимли тик турган аёл қиёфаси тасвирланган.

Дастлабки баҳолашларга кўра, бу ҳайкал Северан даврига оид хусусиятларни акс эттиради. Қўшимчасига ўша ҳудудда икки бўлакдан бўлган яна бир ўхшаш хусусиятларга эга кийимли аёл ҳайкали топилган.

Шаҳарнинг шарқий кўчасида олиб борилган қазишмалар чоғида кийимли аёл ҳайкали ва кийимли эркак ҳайкали ёнма-ён топилиб, қолган иккита топилмани ташкил этади.

“Бу кашфиётлар Пергенинг ҳайкалтарошлик анъаналарига янги тушунчалар беради ва даврнинг ижтимоий тузилиши ҳамда бадиий ишлаб чиқариш жараёнларини тушунишимизга ёрдам беради”, дейилган музей дирекциясининг хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги Пойкент масканидан милоддан аввалги I ва милодий I-IV асрларга оид қурол-аслаҳалар топилганди. Ушбу ҳудудда амалга оширилган қазишма ишлари давомида Пойкентдан қадимий қурол-аслаҳалар, металл жиҳозлар, шунингдек, ибодатхона маросимларида қўлланилган қўнғироқлар ва исириқдонлар топилган. Изланишлар натижасида, шунингдек, узунлиги 13,7 метр бўлган катта зал ёки ҳовли атрофида супалар топилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия ҳайкал шаҳар харобалари археологик қазишмалар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг