Туркияда террорчиликда гумонланган 23 нафар хорижлик ушланди

Олам

image

Анқара разведка бошқармаси ва Туркия Миллий разведка ташкилоти ходимлари пойтахт провинциясида ИШИД террорчилик ташкилоти фаолиятига алоқадорликда гумон қилиниб, 23 нафар хорижликни қўлга олиш бўйича операция ўтказди. Бу ҳақда Туркиянинг “Habertürk” телеканали хабар берган.  

Қўлга олинганлар сўроқ қилиш учун полиция бўлимига олиб кетилган. Улар ИШИДнинг ҳарбий можаролар зоналаридаги ҳаракатларига алоқадор экани тахмин қилинмоқда. Ҳибсга олинганларнинг фуқаролиги аниқланмаган. 

Эслатиб ўтамиз, бундан бироз аввал Туркияда АҚШ фуқароси, Американинг Байрутдаги консуллиги ходими Германияга учиб кетиш учун Сурия фуқаросига паспортини сотиб юборганликда гумонланиб ҳибсга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ИШИД Туркия

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг