Туркияда севгилиси устига кислота сепган ўзбекистонлик аёл вафот этди
Олам
−
11 Июль 2022
66235Туркиянинг Денизли шаҳрида юзига кислота сепиб юборилган ўзбекистонлик аёл орадан 38 кун ўтиб, вафот этди. Бу ҳақда “Sabah” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Денизли шаҳрининг Памукқалъа туманида 44 ёшли эркак Озгюр Г. 9 май куни меҳмонхонада ўзбекистонлик 27 ёшли Сожида Қ. ва қирғизистонлик 23 ёшли Сарвиноз К. Билан учрашган.
Улар ўртасида рашк ва эҳтимолий хиёнат сабаб тортишув юзага келган. Шунда Озгюр Г. Сожида Қ. ва Сарвиноз К.га кислота сепиб юборган. Эркак ўзи ҳам кислота сабаб ўнг кўзидан айрилган.
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари меҳмонхонадан қочиб кетган эркакни таъқиб қилиб борган. Гумонланувчи хорижга қочишга тайёргарлик кўрган ва Ойдин шаҳрининг Назилли туманида яшовчи қариндошларининг ташландиқ уйига яширинган. У қўлга олиниб, Денизли шаҳрига олиб кетилган ва судга топширилган.
Кислотадан жабрланган Сожида Қ. ва Сарвиноз К. Денизли давлат шифохонасига олиб борилган. Сарвиноз К. муолажадан сўнг чиқарилган, эркакнинг асосий нишонига айланган ва танасининг катта қисми 3-даражали куйган Сожида Қ. эса Измир ўқув ва тадқиқот шифохонасига ётқизилган. Шифокорлар ҳаёти учун курашган ёш аёл 38 кундан кейин жонлантириш бўлимида вафот этган.
LiveБарчаси