Туркияда президентлик сайлови тугади
Олам
−
28 Май 2023 15840 1 дақиқа
Бугун, 28 май куни Туркияда президентлик сайловининг 2-тури бўлиб ўтди. Соат 17:00 (Тошкент вақти билан 19:00)да сайлов учаскалари ёпилди. Бу ҳақда “TRT” хабар берди.
Кейинги 5 йил муддатда Туркияни бошқарадиган кишини танлаш учун бутун мамлакат бўйлаб 191 минг 885 та сайлов қутиси ўрнатилган. Фуқоролар соат 8:00 дан овоз беришни бошлаган.
Айтилишича, соат 18:00 га қадар радиолар ва барча турдаги эшиттириш органлари сайлов ва сайлов натижаларига оид хабарлар, башоратлар ва шарҳлар бера олмайди. Фақат Олий сайлов комиссияси 18:00 дан 21:00 гача сайловга оид хабар ва билдиришномаларни радиолар ва барча турдаги радиоэшиттириш органлари орқали эфирга узата олади. Барча эшиттиришлар сайлов куни соат 21:00 дан кейин чиқарилади, бироқ ОСК томонидан зарур деб топилса, 21:00 дан олдин эфирга узатилишига қарор қилиниши мумкин.
Шунингдек, ОСК овоз бериш жараёнига таъсир кўрсатадиган нохуш ҳодисалар кузатилмаганини эълон қилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь