Туркия парламентида депутутлар яна муштлашиб кетди

Олам

image

Кеча, 23 январь куни Туркия Буюк Миллат Мажлиси Бош мажлисида депутатлар ўртасида жанжал келиб чиқди. Бу ҳақда “Hurriyet” хабар берди.

Бир-бирини ҳақорат қилишдан муштлашувгача етиб борган можаро ортидан Бош мажлис мажлиси вақтинча тўхтатилган. Воқеа Туркия Буюк Миллат Мажлисида “Айрим қонунлар ва 375-сонли фармонга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамаси чоғида содир бўлган. Баҳс минбар олдида кескинлашиб, итаришув ва муштлашувга айланган. Шундан сўнг мажлисга танаффус эълон қилинган.

Қайд этилишича, мушталшувга сабаб бўлган қонун лойиҳаси пенсияларни ошириш ҳақида бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Бош ассамблеясида 2026 йил бюджети ва 2024 йил якуний ҳисоб тўғрисидаги қонунлар бўйича овоз бериш жараёнида депутатлар ўртасида муштлашув юз берганди. Жанжал Республика Халқ партияси фракцияси раиси ўринбосари Мурат Эмирнинг Адолат ва тараққиёт партияси депутати Мустафо Варанкка ташланиши билан бошланган. Можаро қисқа вақт ичида оммавий муштлашувга айланиб, унда ҳар икки партияга мансуб бошқа депутатлар ҳам иштирок этган.


Мақола муаллифи

Теглар

жанжал Туркия депутатлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг