Туркияда мотам эълон қилинди
Олам
−
21 Январь
7571Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 66 кишининг ҳаётига зомин бўлган ёнғин сабабли 22 январни мамлакатда миллий мотам куни деб эълон қилди. Бу ҳақда у бугун, 21 январь куни Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан сўнг халққа қилган мурожаатида сўз очди.
“Мамлакатимизда юз берган фожиа муносабати билан миллий мотам куни эълон қилинди. Байроқлар 22 январь, чоршанба куни қуёш ботгунига қадар туширилади. Бу кун сиёсат куни эмас, балки бирлик ва ҳамжиҳатлик куни”, деди у.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 21 январга ўтар кечаси Туркиянинг Болу вилояти Карталкая тоғ курортидаги меҳмонхонада ёнғин юз берган ва оқибатда 66 киши ҳалок бўлиб, 51 киши жароҳатланганди. Ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов бошланган ва 4 киши, жумладан, меҳмонхона эгаси ҳам қўлга олинган. Дастлабки маълумотларга кўра, вафот этган ва жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мавжуд эмас. Ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга ҳамдардлик йўллади.
LiveБарчаси