Туркияда карантин чекловлари юмшатилди
Олам
−
17 Май 2021
4288Бугун, 17 майдан бошлаб Туркияда карантин чекловлари юмшатилди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар берган.
Қайд этилишича, жамоат транспорти орқали шаҳарлараро саёҳатларга иш вақтидан ташқарида салоннинг 50 фоизи тўлдирилиши шарти билан рухсат берилди. Вояга етмаганлар ва 65 ёшдан катталар учун бундай саёҳатларга ҳали ҳам рухсат берилмаган.
Савдо марказлари ва хўжалик моллари дўконлари иш кунлари соат 10:00 дан 20:00 гача ишлайди. Озиқ-овқат дўконлари ва бозорлар дам олиш кунлари ҳам соат 10:00 дан 17:00 гача ишлаши мумкин.
Шу билан бирга, мамлакатда жорий йилнинг 1 июнига қадар иш кунлари соат 21:00 дан 5:00 гача, дам олиш кунлари 24 соатлик комендантлик соати амал қилади. Таъкидланишича, қоидалар Туркиядаги сайёҳларга тааллуқли эмас, аммо мамлакатнинг доимий аҳолиси уларни бажариши шарт.
Маълумот ўрнида, мамлакатда COVID-19 билан боғлиқ оғир вазият туфайли 29 апрелдан 17 майгача тўлиқ локдаун эълон қилинганди. Бу даврда мулкчилик шаклидан қатъи назар барча иш жойлари ўз фаолиятини тўхтатганди. Шунингдек, мактабгача таълим муассасалари ва мактабларда анъанавий таълим тўхтатилганди. Барча имтиҳонлар муддати узайтирилганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда 5,12 млн кишида коронавирус аниқланган. 44 760 нафар бемор касалликдан вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь