Туркияда қурбонлик чоғида минглаб одамлар жароҳат олди
Олам
−
17 Июнь
12369Қурбон ҳайитининг биринчи куни Туркиядаги тиббиёт муассасаларига 16 мингга яқин киши мурожаат қилган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа ўзининг Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
“Бу ҳайвонлар нопрофессионаллар томонидан сўйилганда содир бўлади”, деб ёзган Кожа.
Унга кўра, энг кўп жароҳатланганлар Анқарада бўлган. Пойтахтда уларнинг сони 1,3 минг кишини ташкил қилган. Истанбулда 840, Измирда эса 416 киши маросим чоғида турли даражадаги тан жароҳатларини орттириб олган.
Бундан ташқари, “ТRТ Haber” телеканалига кўра, Истанбулда бир киши қассобхонада юрак хуружидан вафот этган. Яна бир киши қассобхонага борганидан кейин юрак хуружи билан шифохонага ётқизилган.
Туркияда ҳайвонларни сўйиш, бу ишни амалга ошириш учун ажратилган махсус жойларда амалга оширилиши керак. Маҳаллий аҳоли бу талабни тез-тез бузади. Бунинг оқибатида эса минглаб одамлар Қурбон ҳайити куни жароҳат олишади.