Туркия фуқаролигини олиш янада қимматлашди

Олам

image

Энди Туркияда хорижий мамлакат фуқаролари камида 400 минг долларлик кўчмас мулк сотиб олган тақдирда истисно тариқасида мамлакат фуқаролигини олиши мумкин. Бу ҳақда Президент Ражаб Тойиб Эрдўған томонидан қабул қилинган қарор бандларида сўз боради.  

Таъкидланишича, қарор бир ойдан кейин кучга киради. 

Бунгача хорижий мамлакатлар фуқаролари Туркия фуқаролигини олиш учун 250 минг долларлик кўчмас мулк сотиб олишлари керак эди. Бу тартиб 2010 йилнинг февралидан бери амалда бўлган. 

Сотиб олинган кўчмас мулк лимитини ошириш тўғрисидаги қарор Туркия ҳукумати томонидан жорий йилнинг апрель ойи ўрталарида қабул қилинган. Шу билан бирга, сотиб олинган кўчмас мулк эвазига Туркия фуқаролигига мурожаат қилган хорижликлардан камида уч йил давомида уни сотмасликлари ёки бошқарувга ўтказмасликлари талаб қилиниши таъкидланган. 

Молиявий бозорлардаги ўзгарувчанлик туфайли ўтган йили хорижликлар орасида Туркияда мулкка бўлган талаб ортган. Knight Frank консалтинг компанияси маълумотларига кўра, 2021 йилда Истанбул, Анқара ва Измир жаҳон уй-жой нархлари индексида етакчи шаҳарлар рўйхатига кирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия

Баҳолаганлар

246

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг