Туркияда фоҳишаликда айбланган 21 аёлнинг 19 нафари ўзбекистонлик экани айтилмоқда
3-саҳифа
−
19 Июль 2023
11753Туркиянинг Чаноққалъа вилоятида фоҳишаликда айбланиб, қолга олинган 21 нафар аёлнинг 19 нафари ўзбекистонлик бўлган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’нинг Туркияда бўлиб турган манбаси хабар берди.
Гап шундаки, кеча, 18 июль куни Туркиянинг Чаноққалъа вилоятида 21 нафар аёлни фоҳишаликка ундаб келган ва бунинг ортидан ойига 1 миллион турк лираси (37 минг АҚШ доллари) миқдорида даромад топган ўзбекистонлик 4 аёл қўлга олингани, фоҳишалик билан шуғулланишда гумонланган 21 нафар аёл Қирғизистон ва Туркманистон фуқаролари экани айтилган хабар эълон қилинган эди.
Кейинроқ QALAMPIR.UZ воқеа тафсилотларини чуқурроқ ўрганишга киришди. Бизга маълум бўлишича, фоҳишаликда айбланиб қўлга олинган 21 аёлнинг 19 нафари ўзбекистонлик, бир нафари қирғизистонлик ва яна бир нафари турманистонлик бўлган. Фоҳишахона ташкил этиш айблови билан қўлга олинган 4 нафар аёлнинг икки нафари – Г.Б., Д.М. Ўзбекистон фуқароси экани айтилмоқда.
QALAMPIR.UZ ушбу маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консуллиги билан боғланди. Консулликнинг ваколатли ходимлари ушбу воқеадан хабардор эканлари ва қўлга олинганларнинг шахсига аниқлик киритиш мақсадида ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилингани, айни вақтда сўровга жавоб кутилаётганини маълум қилди.
LiveБарчаси