Туркияда F-16 қирувчи самолёти қулаб тушди (видео)
Олам
−
12 август 1908 1 дақиқа
Бугун, 12 август куни Туркияда ўқув парвози вақтида F-16 қирувчи самолёти ҳалокатга учради. Учувчи катапульта қилишга муваффақ бўлган, ҳеч ким жабрланмаган. Бу ҳақда Туркия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
“Ҳарбий-ҳаво кучларимизга тегишли F-16 самолётларидан бири ўқув парвози вақтида Яловада ҳалокатга учради, пилот катапульта қилиб, омон қолди.
Ҳалокат сабаблари атрофлича суриштирув натижасида аниқланади”, дейилади хабарда.
Ижтимоий тармоқларда ҳодиса акс этган видеолар тарқалди. Уларда самолёт ерга урилиб, портлаганини ва баланд тутун кўтарилганини кўриш мумкин.
Маълумот учун, F-16 Fighting Falcon (“Жангчи лочин”) – АҚШнинг General Dynamics компанияси (ҳозирда Lockheed Martin) томонидан ишлаб чиқилган, дунёдаги энг оммабоп ва муваффақиятли 4-авлод кўп мақсадли енгил қирувчи самолёти.
У дастлаб кундузги ҳаво жанглари учун енгил қирувчи сифатида лойиҳалаштирилган бўлса-да, вақт ўтиши билан ҳар қандай об-ҳаво шароитида топшириқларни бажара оладиган универсал ҳарбий самолётга айланган. Бугунги кунга қадар 4,600 дан ортиқ F-16 ишлаб чиқарилган. У дунёнинг 25 дан ортиқ мамлакати (АҚШ, Исроил, Туркия, Нидерландия, Греция, Жанубий Корея ва бошқалар) ҳарбий-ҳаво кучлари арсеналида мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Вашингтон штатида F/A-18 Hornet қирувчи самолёти режали машғулот парвозини амалга ошираётган вақтда ҳалокатга учраганди.
Live
БарчасиТуркияда F-16 ҳалокатга учради
12 август