Туркияда даҳшатли ёнғин: ҳашаматли “дом” ёнди (видео)

Олам

image

Бугун, 28 апрелга ўтар кечаси Туркиянинг Измир шаҳридаги ҳашаматли турар-жой мажмуасида кучли ёнғин содир бўлиб, аҳоли эвакуация қилинди. Бу ҳақда “Hürriyet” хабар берди.

Айтилишича, ёнғин Еникале туманидаги 40 қаватли бинонинг саккизинчи қаватидан чиққан ва қисқа фурсатда бинони қамраб олган. Бинодан бир неча марта портлаш овозлари ҳам эшитилган. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар, шифокорлар ва полиция гуруҳлари етиб келган.

Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожанинг маълум қилишича, ёнғин оқибатида етти киши жароҳатланган, уларнинг кўпчилиги карбон монокситни ютган. Ёшлар ва спорт вазири Меҳмет Касапоғлу эса баъзи одамлар ваҳима туфайли квартираларнинг деразаларидан сакраб, жароҳатланганини айтган.

Ўт ўчирувчилар етти соатдан сўнггина ёнғинни назорат остига олишга муваффақ бўлган, уни ўчириш учун 25 экипаж, шунингдек, Анқара ва Айдиндан вертолётлар жалб қилинган. Измир губернатори Селим Кешгер қурбонлар йўқлигини, бироқ кириш жойи бутунлай ёниб кетганини маълум қилган.

Ёнғин сабаблари ҳозирча аниқланмаган, Измир Бош прокуратураси бу бўйича терговни бошлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Туркия Измир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг