Туркияда атир фабрикаси портлаб кетди. Қурбонлар бор (видео)
Олам
−
08 Ноябрь 2025 3051 1 дақиқа
Бугун, 8 ноябрь куни Туркиянинг Кожаэли вилояти шимоли-ғарбида атир ишлаб чиқарувчи фабрикада кучли портлаш содир бўлди. Ҳодиса оқибатида камида олти киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда “Sabah” хабар берди.
Қайд этилишича, портлаш тўлқини йирик ёнғинга сабаб бўлган, оқибатда бутун бино аланга ичида қолган. Ёнғин ўчирилгач, қутқарувчилар ҳалок бўлганларнинг жасадларини топган.
Ҳозирда жабрланганларнинг сонига аниқлик киритилмоқда. Ҳозирча олти киши ҳалок бўлгани ва бир киши жароҳат олгани маълум. Ёнғин сабаблари номаълум бўлиб, тергов давом этмоқда.
“Sabah” нашрининг хабарига кўра, вилоят ҳокими баёнотида ёнғин тўлиқ бартараф этилгани, ҳозирда бинода совитиш ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган. Тергов гуруҳи фалокат сабаблари ва тафсилотларини аниқлаш устида ишламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Индонезия пойтахти Жакартада жума намози пайтида мактаб комплекси ичидаги масжидда портлаш содир бўлганди ва бунинг оқибатида кўплаб одамлар жароҳатланиб, шифохоналарга ётқизилганди.
Live
Барчаси