Туркияда 6 балли зилзила. Оғир жароҳатланганлар бор

Олам

image

Туркия шимоли-ғарбидаги Дузже вилоятининг Кўлёқа ҳудудида 5,9 магнитудали зилзила содир бўлди. Оқибатда 46 киши жабрланди. Бу ҳақда 23 ноябрь куни Туркия соғлиқни Сақлаш вазирлиги раҳбари Фаҳреттин Кожа маълум қилди. 

Ерости силкинишлари маҳаллий вақт билан соат 04:08 да қайд этилган ва Истанбул, Болу, Сакаря, Анқара, Бартин, Кожаэли, Кутаҳя, Билежик, Зонгулдак, Бурса ва Измирда сезилган. Зилзила эпимаркази 6,81 км чуқурликда жойлашган. 

Жароҳатланганлардан бир қанчасининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда. 

Болу губернатори Эркан Қилич, зилзила вақтида бир неча фуқаро ваҳима ичида балкондан сакраб чиққанини айтди. 

Шу билан бирга, Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу қурбонлар ҳақида ҳеч қандай маълумот келиб тушмаганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, зилзила оқибатида кенг кўламли вайронагарчиликлар ҳақида ҳам маълумот йўқ. \

Фавқулодда вазиятларни бошқариш бошқармаси ва Турк Қизил ярим ой жамияти ходимлари маҳаллий аҳолига кўрпа-тўшак ва анжомлар тарқатмоқда. Бошқармага кўра, зилзиладан кейин максимал 4,3 магнитудали 74 та ер силкиниши қайд этилган. 

Турк Қизил ярим ой жамияти раҳбари Керем Киник ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған зилзиладан жабр кўрган фуқароларнинг барча эҳтиёжларини қондириш бўйича кўрсатма берганини маълум қилди. 

Зилзила туфайли таълим муассасаларида дарслар бир кунга бекор қилинди. 

Ёқилғи қуйиш шохобчасида узун навбатлар пайдо бўлди. Одамлар кўчада олов ёқиш орқали исинишга ҳаракат қилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Зилзила

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг