Туркияда 5 ўзбекистонлик қалбаки алкоголь ичиб, вафот этди
Олам
−
14 Январь
3880Туркиянинг Истанбул шаҳрида бир кунда 5 нафар Ўзбакистон фуқароси қалбаки алкоголдан заҳарланиб, вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 14 январь куни Бош консулхонага қўлбола спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида заҳарланиб вафот этган 5 нафар ўзбекистонликнинг яқин қариндошлари мурожаат қилган. Ушбу ҳолатлар Истанбул шаҳрининг Аксарай туманида сотиб олинган спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида юзага келган.
“Вафот этган фуқароларимиз асосан 35–40 ёшдаги эркаклар бўлиб, уларнинг барчаси вояга етмаган фарзандларни етим қолдирди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда ҳам 5 киши спиртли ичимликдан заҳарланиб вафот этган эди. Дастлабки маълумотга кўра, вафот этганлар 5 киши бўлиб, уларнинг ҳаммаси жорий йилнинг 11 январь куни Самарқанд шаҳрида оламдан ўтган. Маълум қилинишича, улардан А.М., Ж.Б., В.Б., О.Т. ўз яшаш хонадонида, А.У. эса кўрсатилган ёрдамга қарамасдан шифохонада вафот этган. Уларнинг аксарияти спиртли ичимликка ружу қўйган шахслар бўлган.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь