Туркияда 4 қаватли уй қулаб тушди (видео)

Олам

image

Туркиянинг Коня шаҳрида тўрт қаватли уй қулаб тушди. Бу ҳақда “Hurriyet” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа кеча, 24 январь куни соат 20:00 атрофида марказий Селчуклу туманидаги Селчук маҳалласида содир бўлган. Ҳозирда ҳодиса жойида фавқулодда хизматлар ходимлари вайроналар остидаги инсонларни чиқариш бўйича иш олиб бормоқда. Айни вақтда ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот йўқ, аммо камида беш киши қулаган уй остида қолгани, улардан икки нафари қутқарилгани айтилмоқда. Бинонинг қулашига нима сабаб бўлгани ҳозирча аниқланмаган.

“Бинонинг қулаши учун масъул эканлиги иддао қилинган 4 гумондор қўлга олинди. Воқеа жойида эксперт комиссияси ва прокурорлар ҳамроҳлигида батафсил текшириш ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Воқеа ҳар томонлама синчковлик билан ўрганилмоқда”,  дейилади хабарда.

Туркия Ички ишлар вазири Али Ерлиқоянинг айтишича, бинода 79 киши яшаётгани ва бино остида атиги 5 киши борлиги маълум бўлган. Бино қулаганидан тахминан 5 соат ўтгач, вайроналар остида қолиб кетган икки киши тирик ҳолда қутқариб олинган. 7 соат давомида учинчи одам ҳам тирик ҳолда олиб чиқилган. Бир кишининг жонсиз жасади топилди.

Эслатиб ўтамиз,  21 январга ўтар кечаси Туркиянинг Болу вилояти Карталкая тоғ курортидаги меҳмонхонада ёнғин бўлганди.

Моҳимбегим Маъруфалиева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Туркия Коня

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг