Туркия зилзиладан жабрланганларга 1,6 миллиард доллар ажратди
Олам
−
16 Февраль 2023
3376Туркия Марказий банки зилзилалардан жабрланган ҳудудлар учун 1,6 миллиард долларлик хайрия маблағи ажратади. Ушбу маблағ мамлакатнинг 2022 йилги бюджет даромадидан олинади. Бу ҳақида бугун, 16 февраль куни “Reuters” нашри Туркия Марказий банкидаги манбасига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, Марказий банк маблағлари вайрон бўлган ҳудудларни қайта тиклаш ва жабрланганларни биринчи истеъмол товарлари билан таъминлаш учун сарфланади. Туркия расмий банки ажратиладиган хайрия миқдорини 30 миллиард лира (1,6 миллиард доллар) этиб белгиламоқда.
Туркия марказий банкининг 2022 йилги даромади ҳали эълон қилинмаган, аммо иқтисодчилар дастлабки маълумотларга кўра, ўтган йили 40-50 миллиард лира фойда кўрилганини айтмоқда. Банк эса ушбу даромаднинг 70-75 фоизини хайрия йўлида сарфламоқчи.
Маълумот ўрнида, Туркиядаги ҳалокатли зилзила қурбонлари 36 187 нафарга етди. Жароҳатланганлар сони эса 105 мингдан ортиқни ташкил этмоқда.
LiveБарчаси