Туркия ядро урушида нишонга олиниши мумкин

Олам

image

Пентагон томонидан ядро бомбаларининг модернизация қилиниши эҳтимолий урушда Туркияни нишонга айлантиради, чунки бундай 50 та қурол Туркия жанубидаги Инжирлик авиабазасига жойлаштирилган. Бу ҳақда “Aydınlık” хабар берди.

Нашрга кўра, АҚШ ўзининг B61 туридаги ядро бомбаларини B61-12 версиясига янгилаган. Модернизация қилинган бомбаларга “дум ротори” ўрнатилиб, уларнинг “ҳалокатли таъсири”ни оширган. 2026 йилда эса АҚШ B61-13 ишлаб чиқаришни бошлашни режалаштирмоқда. Ушбу бомба Хиросимада ишлатилган бомбадан 24 баравар кучлироқ бўлиши мумкин.

Шунингдек, нашр АҚШ ва НАТОнинг Европадаги қўмондонлиги бошлиғи генерал Тод Уолтерснинг ядро қуролини олдинроқ ишлатиш бўйича “мослашувчан жавоб” стратегиясини илгари сурган сўзларига эътибор қаратган.

“Билдирилган баёнотлар ва ядро қуролларининг кучайтирилиши Туркияни ядро уруши нишонига айлантиради”, дейилади мақолада.

АҚШнинг Миллий ядро хавфсизлиги агентлиги 2023 йил декабрь охирида B61-13 ядро бомбаларининг модификацияланган версиясидан биринчи партияни ишлаб чиқарганини маълум қилган. Ушбу бомбанинг қуввати 360 килотонна тротил эквивалентига тенг экани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ядро қуролидан фойдаланиш таҳдиди ҳақида огоҳлантирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия ядро уруши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг