Туркия вице-президенти Мирзиёев билан нимани гаплашди?
Интервью
−
02 Май
5497Кеча, 1 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатга келган Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз бошчилигидаги делегацияни қабул қилгани хабар қилинганди. Йилмазнинг Тошкентга сафари давомида QALAMPIR.UZ журналисти Феруза Нажмиддинова ундан Президент билан учрашувда нималар ҳақида гаплашганини сўради.
“Мен жаноб Мирзиёевни анчадан бери кузатиб келмоқдаман. Жуда кучли, ҳақиқатдан ҳам, мамлакати учун жуда катта ишлар қила олган лидер. Эркин бозорга чиқиш, ташқи дунё учун очилиш, ислоҳотлар, ташкилий тузилмаларнинг ривожланиши каби катта ишларни амалга оширмоқдалар. Мен ҳам вақти-вақти билан келиб кетаётганимда шунинг гувоҳи бўляпман. Энди баъзида ичкарида яшаётганлар кўролмаётган бўлиши мумкин. Ташқаридан келиб кетсангиз, бундай ўзгаришларни, ривожланишларни янада яхшироқ кўра оласиз. Бутун Ўзбекистон худди бир иншоот каби ўзгаришлар ичида. Биз нафақат Ўзбекистондаги ривожланишлар-у, икки томонлама ҳамкорлигимизни, қолаверса бошқа платформалар – Туркий давлатлар ташкилоти каби платформалардаги муносабатларимизни ҳам муҳокама қилдик”, деди Туркия вице-президенти.
Йилмазнинг айтишича, у Мирзиёевнинг турли масалалардаги фикрларини эшитиш имкониятига эга бўлган.
“У баъзи муҳим масалаларга эътибор қаратди. Бу масалалар бўйича ҳам жаноб Жамшид Қўчқоров билан бирга яқиндан шуғулланамиз”, деди Жавдат Йилмаз.