Туркия ва Сурия муносабатлари Москвада муҳокама қилинди

Олам

image

Туркия, Россия, Эрон ва Сурия дипломатияси раҳбарлари Москвадаги музокараларда Туркия ва Сурия ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун йўл харитасини тайёрлашга келишиб олди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги қабулхонасида бўлиб ўтган музокараларда Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Эрон дипломатияси раҳбари Ҳусайн Амир Абдуллоҳийян ва Сурия ТИВ раҳбари Файсал Микдод иштирок этган.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, вазирлар Москвадаги учрашувнинг ижобий ва конструктив характерга эга эканлигини қайд этиб, тўрт томонлама форматда алоқаларни давом эттиришга қарор қилганликларини билдирган.

Муҳокамалар иштирокчилари Сурия суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига содиқ эканликларини, шунингдек, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2254-резолюцияси талаблари ва Остона форматида берилган баёнотлар асосида терроризмнинг ҳар қандай кўринишига қарши курашишга тайёр эканини тасдиқлаган.

Тўрт томонлама учрашув иштирокчилари қочқинларнинг Сурияга ихтиёрий, хавфсиз ва муносиб тарзда қайтиши жараёнига кўмаклашиш муҳимлигини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Туркия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг