Туркия ва Покистон ҳарбийлари Ўзбекистонда қўшма машғулот ўтказишади
Жамият
−
11 апрел 2019 5569 1 дақиқа
Жорий йилнинг 22-27 апрель кунлари Ўзбекистондаги “Фориш” тоғ полигонида Покистон Ислом Республикаси ва Туркия Республикаси қуролли кучлари билан ҳамкорликда махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилади.
Мазкур ўқув машғулотлари 2019 йилга мўлжалланган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Покистон ва Туркия қуролли кучлари ўртасида ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ бир қатор тизимли тадбирлар асосида амалга оширилмоқда.

Тажриба ва малака алмашув билан боғлиқ амалий машғулотларнинг барчаси “Фориш” полигони ҳудудида ўтказилади.
Live
БарчасиТиббий хизматлар ҳажми 3 карра ошди
28 август
Мактабларда қамров 78 фоизга оширилди
28 август