Туркия “Толибон”ни тан олдими? Чавушўғли бу борада дунё давлатларига маслаҳат берди

Олам

image

Аввалроқ, “Толибон” ҳаракати Афғонистонни бошқарадиган ҳукумат таркибини эълон қилгани ҳақида хабар бергандик.

Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли дунё мамлакатларига Афғонистонда “Толибон” ҳокимиятини тан олишга шошилмасликни маслаҳат беришини айтди. Бу ҳақда “Interfax” бир қатор Европа нашрларига таяниб хабар бермоқда.  

“Шошилишнинг ҳожати йўқ. Бу бизнинг бутун дунёга маслаҳатимиз. Халқаро ҳамжамият билан биргаликда ҳаракат қилишимиз керак”, дейди Чавушўғли.

Вазирнинг қўшимча қилишича, Афғонистоннинг янги ҳукумати инклюзив бўлиши керак ҳамда аёллар, шунингдек, этник озчиликлар вакиллари ушбу ҳукумат таркибида вазирлик лавозимларини эгаллаши керак.

Қайд этиш керакки, кўплаб давлатлар қатори Ўзбекистон ҳамда Тожикистон Афғонистон ҳукуматининг инклюзив бўлиши ҳамда миллий озчилик гуруҳларининг манфаатлари ҳисобга олиниши тарафдори.

Маълум қилинишича, Туркия “Толибон” ҳаракати билан турк дипломатлари вақтинча қўним топган Қобулдаги аэропортни қайта ишга тушириш борасида музокара олиб бормоқда. Чавушўғлига кўра, Туркия Қатар билан ҳам, АҚШ билан ҳам аэропорт очилиши мумкин бўлган шартлар бўйича алоқаларни давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 6 сентябрь куни “Толибон” расмийлари Миллий қаршилик фронти жойлашган Панжшер водийси босиб олинганидан сўнг, бутун мамлакатни ўз назоратига олганини эълон қилди. Қаршилик фронти расмийлари улар ҳали ҳам водийда эканлигини даъво қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

458

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг