Туркия Сурияда кенг кўламли операцияга тайёрланаётган бўлиши мумкин – WSJ 

Олам

image

Туркия Сурия билан чегарада қўшинлар тўпламоқда, бу эса унинг кенг кўламли босқинга тайёрланаётганини кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда америкалик расмийларга таяниб, “The Wall Street Journal” хабар берди.  

Уларнинг айтишича, АҚШ Туркия “Сурия билан чегарада қўшинлар тўплаётгани”идан хавотирда. АҚШ расмийларидан бирига кўра, Туркия операцияси яқинлашаётган бўлиши мумкин.

“Биз диққатимизни шунга қаратганмиз ва вазминликни талаб қиламиз”, деди АҚШ расмийси.

Аввалроқ “The Washington Post” газетаси Сурияда Башар Асад ҳукумати қулагандан сўнг ҳокимиятга келган ҳарбий гуруҳлар коалициясига кирувчи туркпараст кучлар ва АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган курд кучлари иштирокида фуқаролар уруши бошланиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди. Нашрнинг қайд этишича, Сурия мухолифатининг бўлиниши, шунингдек, Исроил, Туркия ва АҚШнинг араб республикаси ишларига аралашуви давом этиши хавфи сақланиб қолмоқда.

Қайд этилишича, туркияпараст гуруҳларнинг кейинги олға силжиши, эҳтимол, курд кучларини чекинишга мажбурлаши мумкин ва бу АҚШнинг Суриядаги ҳарбий мавжудлигига таҳдид солади.

Суриянинг шарқий ва шимоли-шарқида жойлашган Дайр-аз-Зор, Раққа ва Хасака вилоятларининг аксарияти ҳозирда АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган курдларнинг “Сурия демократик кучлари” (СДК) томонидан назорат қилинади. 2015 йилдан бери Америка қўмондонлиги ҳудудда тўққизта ҳарбий база яратган. Курдлар Суриянинг 25 фоизини назорат қилади.

Ноябрь ойи охирида қуролли мухолифат гуруҳлари Сурия армияси позицияларига қарши кенг кўламли ҳужум бошлади. 8 декабрь куни улар Дамашққа киришди, шундан сўнг ҳукумат бўлинмалари шаҳарни тарк этишди. Асад Сурия президенти лавозимини тарк этди ва ҳокимиятни тинч йўл билан топшириш бўйича кўрсатмалар бериб, Россияга жўнаб кетди.

Эслатиб  ўтамиз, 14 декабрь куни Сурия пойтахти Дамашқдаги Туркия элчихонасида 12 йиллик танаффусдан кейин ушбу мамлакат миссияси ўз фаолиятини қайта бошлаганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Туркия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг